Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги Шартномани (Тошкент, 2018 йил 17 август) ратификация қилиш ҳақидаги Қонун Президент томонидан имзоланди.
Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, қонун билан Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги Шартнома ратификация қилинди.
Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 30 ноябрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2018 йил 13 декабрда маъқулланган эди.
Ҳужжатда давлатлараро муносабатларнинг ривожланиш истиқболлари, хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, сув-энергетика, экология, маданий-гуманитар, ҳарбий-техникавий ва бошқа соҳаларда икки томонлама манфаатли муносабатларнинг асосий принциплари ва устувор йўналишлари белгилаб берилган.