«Барселона» клуби «ПСЖ» яримҳимоячиси Адриен Рабьо билан трансфер ҳақида келишиб олди. Le Parisien хабарига кўра, футболчи 2019 йил ёзида Каталония клуби таркибига ўтиши мумкин. Аввалроқ, Рабьо парижликлар билан янги шартнома имзолашни истамаган, натижада, маълум вақтгача захира ўриндиғига михланиб қолган эди. 23 ёшли футболчи хизматига «Ювентус» ва «Тоттенҳэм» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.