Украинанинг постсовет ҳудудда танилган "Орёл и решка" телекўрсатуви ижодкорларининг Тошкентда тасвирга олиш ишларига милиция тўсқинлик қилди.
Кўрсатув муаллифларининг Facebook тармоғидаги саҳифасида эълон қилган видеоролигидан кўринишича, милиция ходимлари уларга Мустақиллик майдони ва Тошкент метросини суратга олишига имкон бермаган.
Маълум бўлишича, бироз муқаддам Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси кўрсатув ижодий гуруҳи рухсатнома билан Самарқанд ва Тошкент шаҳарларини тасвирга олишини билдирган.
Хабарда айтилишича, таниқли телекўрсатувнинг икки ижокдори - Настя Ивлеева ва Евсей Ковалёвларнинг Тошкент ва Самарқандда тасвирга олиш ишлари аввалдан элчихона орқали режалаштирилган бўлган.
Тошкент шаҳар ИИББ, чет эллик телеижодкорларнинг шу йил 1 июндан тасвирга олиш расман рухсат этилган метро ва Мустақиллик майдонидаги тасвирга олиш ишлари тўхтатилгани сабабларини ҳозиргача изоҳлагани йўқ.