Германия жиноят полицияси федерал бошқармаси сиёсий қотилликлар содир этмоқчи бўлган ҳарбийлар фитнасини фош этди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди. Таъкидланишича, гуруҳ бундесвер ҳарбийлари, махсус кучлар жангчилари ва Uniter аскарлари уюшмаси аъзоларидан иборат бўлган. Давлатнинг муқаррар пароканда бўлишига ишонган фитначилар “икс куни”га тайёрланган. Улар бу куни номақбул бўлган сиёсатчиларни бир жойга тўплаб, уларни йўқ қилмоқчи бўлган. Ўлдирилиши керак бўлганлар тўлиқ рўйхати ҳали номаълум, бироқ асосий “нишонлар” орасида Сўл партиянинг бундестагдаги фракцияси етакчиси Дитмар Бартч бўлган. Шунингдек, фитначилар қотилликларни содир этгандан кейин нима қилмоқчи бўлганлари ҳам ҳозирча номаълум. Дитмар Бартч Фото: dpa/Kay Nietfeld Нашрнинг маълум қилишича, фитначилар ўз режаларини амалга ошириш учун қурол, ўқ-дори ва ёнилғи тўплашган. Гуруҳ аъзолари кейинги ҳаракатларни муҳокама қилиш учун махфий йиғилишлар ўтказган. Таъкидланишича, ҳарбий контрразведка ходими фитначиларни тинтувлар ва тергов бориши ҳақида огоҳлантириб турган. Ушбу эркакка айбловлар қўйилган. Терговнинг ўрнатишича, немис ҳукуматига қарши терактлар режалаштирган Франко А. исмли аскар Германия фуқароси бўла туриб, миграция хизматига гўёки суриялик қочқин эканлиги ҳақида ёлғон маълумот берган. Бундан мақсад эса кейинчалик терактлар учун жавобгарликни муҳожирлар зиммасига ағдариш бўлган.