2019 йил 1 январдан Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизмати ташкил этилади. Ушбу хизмат Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасининг Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар ижро этилишини назорат қилиш бошқармаси негизида тузилади. Пробация хизматининг ташкил этилиши жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарорида кўрсатилган. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар берилган. Шунингдек, қарорга кўра, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Ички ишлар вазирлиги Академиясида “Жиноий жазоларни ижро этиш фаолияти” мутахассислиги бўйича ўқиш жорий этилади. 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланди. Концепция доирасида жиноят-ижроия қонунчилигининг халқаро стандартларга мослигини қайта кўриб чиқиш, маҳкумларни камера типида сақлашни жорий этиш, шунингдек, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган шахслар қайта касбий тайёрланади. Бундан ташқари, озодликдан маҳрум қилинганларнинг иш ҳақидан давлат ижтимоий суғуртасига ажратмалар ўтказишга бўлган чеклов бекор қилиниб, улар олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида масофавий ўқитилади.