Добавить новость

Число пострадавших при взрыве в доме в Москве увеличилось до семи

Reuters: Кеннеди-младший выберет чиновников для сферы здравоохранения при Трампе

«Страна.ua»: жители Киевской области «оказались» из-за сбоя GPS в Подмосковье

В Сергиевом Посаде прошла 28-я Конференция местного отделения «Единой России»



World News


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Жиззах интернатида ўқитувчилар "ўлик штатлар" учун фаррошлик қилмоқда

Жиззах вилоятидаги Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг 20 га яқин ўқитувчиси директор томонидан мактаб ҳудудидаги оғир ишларни қилишга мажбурланаётгани ҳақида Озодликка шикоят қилди.


Мактаб-интернат директори Озодлик билан суҳбатда ўқитувчи ва тарбиячиларни янтоқ чопиш ва ғишт ташиш каби ишларга жалб қилинганини бир тасдиқлаб, бир инкор қилди.


Бундан аввалроқ ўқитувчилар бу ишларни бажаришга масъул қилинган боғбон, ҳовли супурувчи штатлари “ўлик штат” сифатида тургани ва бу штатларга тўланган маош ўзлаштирилгани ҳақида прокуратурага шикоят қилган ва уларга Жиззах шаҳар прокуратурасининг бу ҳолат бўйича жиноят иши очгани билдирилган.


Жиззах вилояти Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқитувчилари томонидан Озодликка 16 август куни жўнатилган видеоларнинг бирида аёл ўқитувчи ва тарбиячиларнинг янтоқ чопаётгани, бошқасида эса ғишт ташиётгани акс этган.




Видеотасвирдаги манзарани Озодликка исми сир қолиш шарти билан тушунтирган ўқитувчилардан бирининг айтишича, мактаб директори Бахтиёр Шарипов таътилдан қайтган "тўрт мучаси соғ" муаллим ва тарбиячиларнинг ҳаммасини мактаб ҳовлисида ва стадионида ўсиб кетган янтоқни чопишга мажбурлаган.


“Таътилдан қайтган ўқитувчи ва тарбиячиларни июль ойининг охири ва август ойи давомида директор итдай ишлатди. Жазирама иссиқда қанчамизнинг мазамиз қочиб қолди. Директор ўтириб, дам олаётганимизни кўриб қолса яна “нега ҳамманг к...тингни тўнқайтириб ўтирибсан, сассиқлар, падарингга лаънат”, деб ҳақорат қилиб бақиради. Куни-кечаги шанбаликда ҳам шундай ҳақорат қилди. Тўғри, мактаб бизники, лекин мактаб ҳовлисига қарайдиган боғбон бор, бошқа ишчилар бор. Лекин бу “ўлик штатлар”. Чунки бу штатларга кимдир маош олаяптию, лекин ишини қилмайди. Балога қолган эса ўқитувчию тарбиячилар”, дейди ўқитувчи.


Мактаб-интернат ўқитувчилари мажлисларда директорнинг ўқитувчиларни қўпол сўзлар билан ҳақорат қилгани аудиоёзувларни ҳам Озодликка жўнатди.




Бу аудиоёзувларда директорнинг овози деб иддао қилинаётган шахс ўқитувчи ва тарбиячиларни:


“Қанақа одамсанларей, қанақа қутурган одамсанлар!? Падарингга лаънат! Ифлос!”, деб ҳақорат қилади.


Ўқитувчилар - ғишт ташимоқда




Озодликка юборилган иккинчи видеода мактаб-интернат директорининг буйруғи билан аёл тарбиячи ва ўқитувчилар ғишт ташишга мажбурлангани акс этган.


Исми сир қолишини сўраган тарбиячилардан бири Озодликка ўзининг ҳам ўша куни ғишт ташишга мажбурланганлар орасида эканини айтади.


“Хотирам панд бермаса, ғишт ташиттириш 2 август куни бўлган эди. Мактаб ҳовлисида ғишт уюми бор эди. Директор ўшани аввал туалетнинг олдига ташиттирди. Кейин бу ҳам унга ёқмадими, кейин бу ёққа ташийсизлар деди. Яна ҳаммамиз ўлиб деворнинг орқасига ташидик”, дейди ўқитувчи.


"Ўлик штатлар"


Озодлик суҳбатлашган ўқитувчилар ногиронлар учун махсус бу мактаб-интернатда ҳовли тозалигини таъминлайдиган иш штатлари борлиги, лекин бу штатлардаги “ўлик жонлар”нинг маош олиб¸ ҳеч қандай иш қилмаслигини иддао қилди.


Ўқитувчиларга кўра¸ улар мактаб-интернет директори Бахтиёр Шариповнинг ноқонуний ишлари юзасидан Жиззах вилояти прокуратурасига ариза ёзган.




Уларга кўра¸ бу ариза юзасидан Жиззах вилоят прокуратураси вилоят Давлат молиявий назорати бошқармасидан текширув ўтказишни сўраган.


Ўқитувчилар таъкидича¸ бошқарма бўлим бошлиғи Зокир Зулфиқоров мактаб-интернатда текшириш ўтказиб, сўнгги беш йилда 12 иш штатида эгаллаган вазифалари бошқалар томонидан бажариб келингани ёки бажарилмаган иш ўринлари ва уларга ҳисобланган иш ҳақлари борлигини аниқлаган.




​Бу “ўлик штат”лар рўйхатида бир нафар ҳовли супурувчи, уч нафар фаррош ва бошқа касб эгаларининг исм-шарифлари келтирилган.


Ўзбекистон Халқ таълими вазирининг ўринбосари А.Умаровнинг мактаб-интернат педагог ходимлари шикоятига 2018 йил 4 июлда ёзган жавоб хатида, улар шикоятида келтирилган фактлар бўйича жиноят иши қўзғатилгани айтилган.


“Жиззах вилояти Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаолияти Жиззах вилояти прокуратураси томонидан тегишли мутахассислар иштирокида ўтказилган текширишда мактаб-интернат мансабдор шахслари томонидан иш ҳақи ва бошқа тўловларни амалга оширишда жиддий қонун бузилишлари аниқланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Руспубликаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3 қисми, “а” банди ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларини ўтказиш учун Жиззах шаҳар прокуратурасига юборилган”, дейилади Халқ таълими вазири ўринбосарининг жавоб мактубида.


Озодликка маълум бўлишича¸ тергов амалиëтлари бораëтгани ва талон-тарожда айбланаëтганига қарамай¸ мактаб-интернат директори ўз вазифасида қолмоқда.




"Ишлаган бўлса, ўзимизнинг мактаб учун ишлашган"


Жиззах вилояти Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернат директори Бахтиёр Шарипов Озодлик билан 22 август кунги суҳбат бошида, ўқитувчи ва тарбиячиларни мажбурий ишларга жалб қилинганини инкор қилишга уринди:


- Ҳеч ким ўқитувчини ишлатгани йўқ у ерда, ўзимизнинг техничкаларимизку бари. Мактабнинг ҳовлисида ишлаяптику. Ҳаммаси ойлик олаяпти, деди директор.


Озодлик ўқитувчи ва тарбиячилар акс этган видео борлигини айтганидан сўнг, Бахтиёр Шарипов бу ишларни бажарадиган штати йўқлиги учун уларни ишлатаётганини бир тан олиб, бир инкор қила бошлади:


- Ўқитувчи, тарбиячи отпускадан қайтгандан сўнг, мен ўзимни муассасамни кимга қилдирай? Бизда боғбон штати йўқ. Бизга ҳар бир квадратга бизга техничка берган, уборшица берган, ўшалар қилаяптику. Ҳеч қандай ўқитувчи ёки тарбиячи чиқарилгани йўқ. Булар мени ишдан кетказиш учун атайин қилишаяпти, ўзлари чоптиртириб, атайин орқасидан видеога олишаяпти. Мен топаман ҳали уларни, скритий камерада олган бўлса ҳам. Қилишган бўлса¸ ўзимизни мактаб тозалиги учун қилишган, биров кўчадан келиб тозалаб бермайдику, деди мактаб-интернат директори Бахтиёр Шарипов.


Директор Озодлик мухбирига прокуратура аниқлаган "ўлик штат"лар ҳақида изоҳ беришни истамади.


Вазирлар Маҳкамаси 2018 йилнинг 10 майида “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли қарорни қабул қилган эди.


Аммо вилоятларда бу қарорнинг ижро этилмаëтганига оид Озодликка хабарлар келишда давом этмоқда.

Читайте на 123ru.net


Новости 24/7 DirectAdvert - доход для вашего сайта



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России



Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city

Итоги конкурса «Наш двор» подвели в Подмосковье

Эксперты рассказали о новостройках премиум-класса в России

День работников Сбербанка России празднуют 12 ноября 2024 года

Якутские кузнецы одержали победы на выставке «Клинок - традиции и современность»

Музыкальные новости

Соколова по указу Путина наградили орденом Александра Невского

Леонтьев вернулся в Россию из США ради концерта Крутого

"Лада" обыграла "Динамо" в Москве: яркая победа в матче КХЛ

LEON Вторая лига А. «Сибирь» принимает «Текстильщик», «Спартак» Кострома против «Волгаря»

Новости России

День работников Сбербанка России празднуют 12 ноября 2024 года

Спортсмен из Лобни стал чемпионом мира по боевому самбо

Противоаварийные тренировки проходят в жилищно-коммунальных службах филиала ФГБУ «ЦЖКУ»

Выставка-признание «За боем бой», к 70-летию со дня рождения Ю.М. Полякова, советского, российского писателя, киносценариста, поэта, драматурга.

Экология в России и мире

Валентина Алексеева вошла в топ участниц «Мисс Вселенной» благодаря платью

Современный литературный критик. Литературная критика произведений.

В Армении почтили память российских летчиков, сбитых азербайджанскими ВС 9 ноября 2020 года

Назван средний чек туров по 10 самым популярным направлениям в ноябре: Египет, Россия, Таиланд, ОАЭ, Турцию и ещё 5 стран

Спорт в России и мире

Финал теннисного Итогового турнира WTA пройдет без первой ракетки мира Соболенко

Кудерметова и Чжань Хаоцин проиграли в полуфинале Итогового турнира WTA в парах

Фриц назвал смешным поведение Медведева в матче Итогового турнира

Медведев получил предупреждение за разбитую ракетку в матче с Фрицем на Итоговом турнире

Moscow.media

Волшебница Осень...

Современный литературный критик. Литературная критика произведений.

"Бешеная табуретка" - в Daewoo Matiz установили мотор V6

ChatGPT обвалил акции платформы для помощи с домашними заданиями на 99%











Топ новостей на этот час

Rss.plus






MR Group показал свой новый проект на проспекте Мира

Тренер из Лобни Ольга Миляева победила на турнире по фехтованию

Собянин: город стимулирует создание рабочих мест для москвичей в ТиНАО

В ЯНАО группа белых медведей пришла в поселок к вахтовикам клянчить еду