Сарлавҳага чиқарганимиз гапни айтар экан, публицист Шароф Убайдуллаев, албатта, президент Шавкат Мирзиёевни назарда тутди. OzodNazar меҳмони билан суҳбатимиз мавзуини эса, Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Иқбол Мирзонинг “Халқ сўзи” газетасининг 14 август сонида эълон қилинган мақоласи белгилаб берди.