Биласиз, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ҳар ойнинг энг яхшиларини аниқлаб келмоқда.
Мазкур сўровномада PEPSI Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этди. Мухлислар овози эса ПФЛ расмий сайтида ўтказилган сўровнома орқали
қабул қилинди.
Сўровнома натижаларига кўра, Андрей Фёдоровни мураббий ва сардорларнинг 13 нафари 1-поғонага жойлаштирди. Қолаверса, мухлислар ўртасида ПФЛ сайтида ўтказилган овоз беришда ҳам айнан Фёдоров энг кўп овоз олди ва қўшимча 6 очкога эга бўлди.
Миржалол Қосимов эса 9 нафар мураббий ва сардорлар томонидан 1-ўринга жойлаштирилди. Мухлислар Қосимовни 2-ўринга лойиқ кўришди. Шота Арвеладзе эса қолган номзодлардан камроқ овоз тўплади.
Шу ўринда қайд этиш жоизки, Миржалол Қосимов дастлабки 2 ўринга икки рақобатчисини жойлаштирди ва 3-ўринга ўз номзодини кўрсатиб ўтирмади. “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе эса қолган номинацияларга овоз бериб, Энг яхши мураббийларга овоз беришни лозим топмади.
Қуйида ким кимга овоз бергани билан танишиб олишингиз мумкин: