«Telegram» тармоқларида «Миллион» жамоаси аъзоси Даврон Кабулов 9 қаватли меҳмонхона қураётганлиги ҳақида хабар тарқалди.
Маълум бўлишича, бу иморатнинг қурилишига ўша ерда яшаётган аҳоли норозилик билдирган. Чунки уларга қурилиш бошланишидан аввал Даврон Кабуловнинг ота-онаси келиб, бир қаватли уй қурамиз деб айтишган. Анча вақтдан сўнг эса тўққиз қаватли уй пойдевори учун чуқур қазилган. Қазиш вақтида бошқа уйларнинг пойдеворларига ҳам зарар етказилган. Бу ҳолатдан кейин уй эгалари қурилишга бошчилик қилаётган Даврон Кабуловнинг амакисига мурожаат қилишган. Лекин у: «Хоҳлаган жойингга бор, ҳоким менга, хоҳласанг, ўн қават қилиб қуравер деган», деб жеркиб берган. Шундан сўнг аҳоли Санитария ва эпидемиология назорати(СЭС)га шикоят йўллаган. СЭС бинонинг баландлиги ердан тўрт ярим метр юқори кўтарилмасин, деб қарор чиқарган. Аммо, барибир, иморатнинг савлати тўрт ярим метрдан ошиб кетган.
Қурилишдаги ишчилардан сўралганда, улар беш қаватли уй қуряпмиз, деб айтишган. Даврон Кабулов билан гаплашилганда, у индамасликлари учун шикоятчиларга пул ёки кўчиб кетишлари учун уй таклиф қилган. Лекин унинг таклифидаги уй талабга жавоб бермайдиган аҳволда бўлган.
Бу ишларни текшириш учун ҳоким ўринбосари ва маҳалла ходимлари келган. Лекин, барибир, ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган. Улар кетиши биланоқ яна қурилиш давом этган. Ҳозирда қаерга шикоят қилишни билмай одамларнинг боши қотган.
Воқеа тафсилотини қуйидаги видеодан билиб олишингиз мумкин.
Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России
Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.