“Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура Йўлдошеванинг турмушга чиқиши билан боғлиқ саволлар неча йиллардирки мухлисларини қийнаб келади. Хонанда журналистларнинг оила билан боғлиқ саволларидан қочмас, тақдирига битилган кунда турмушга чиқишини айтарди. Хонанда берган сўнгги интервьюсида агар турмуш қуриб, икки йил ўтмай ажрашадиган бўлса, бундай оилани қурмасликни маъқул кўраётганини айтганди.
Маълумотларга қараганда, Манзура Йўлдошева турмушга чиққан. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқларда ёзиб
қолдирди.
Унинг Instagram’га жойлаштирган сўнгги суратига мухлисларидан бири “Қачон турмушга чиқасиз”, деб савол ёзиб қолдирган. Манзура эса бу саволга “Нимага иккинчи марта турмушга чиқишим керак. Мен турмушга чиққанман”, деб жавоб берган.
Манзуранинг ушбу жавобидан кейин унга турли саволлар ёғиляпти. Нима учун оиласини, турмуш ўртоғини халқдан яшираётганини сўрашяпти. Ҳатто, агар отасининг вафотидан аввал турмушга чиққан бўлса, тўғри қарор қилганини олқишлаётганлар ҳам бор. Бироқ Манзура бу борада бошқа сўз очмаган.
Эслатиб ўтамиз, Манзура Йўлдошеванинг отаси – Ўзбекистон халқ рассоми Муборак Йўлдошев жорий йилнинг 8 июль куни 84 ёшида оламдан кўз юмганди.