Швейцариянинг Mangeat Attorneys at Law адвокатлик идораси эгаси ва раҳбари Грегуар Манжа ва унинг ҳамкасблари Фанни Маргайрас ва Элис Парментье Гулнора Каримова билан учрашиш учун Тошкентга келди. Бу ҳақда «Anhor.uz» хабар берди. Каримова 2015 йилнинг августида жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди томонидан бир қатор жиноятларда айбдор деб топилган. Жумладан, Каримова жиноий гуруҳ тузишга алоқадорлик, ўғирлик, пул ундириш, давлат маблағларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориш, солиқлар тўлашдан бош тортиш […]