Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 29 июнь куни Олмазор туманига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик. Шавкат Мирзиёев ўтган йили Олмазор туманида бўлганида Тошкент ўйинчоқлари фабрикаси негизида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича топшириқ берган эди. Давлат раҳбари ушбу фабрикага ташриф буюриб, бажарилган ишларни кўздан кечирди. Бу ерда “NBU Investment” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташаббускор-инвесторлар билан биргаликда 5 та лойиҳа амалга оширилмоқда. “Toys City”, […]