Ёшлар куни муносабати билан пойтахтдаги айрим йўллар ёпилади
Эртага, 30 июнь куни Миробод тумани ҳудудида Ёшлар куни муносабати билан "Марафон-2018" мусобоқаси ўтказилади. Шу муносабат билан Темирйўлчилар ва Ҳ. Алиев кўчаларида соат 08:00 дан 11:00 гача транспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилади.
Марафон соат 08:00 да Миробод тумани Темирйўлчилар кўчасидаги АЁҚШ олдидан старт олади.