«Ўзавтосаноат» компанияси бошқаруви собиқ раиси Умиджон Салимов шу компаниянинг ўзига ишга қайтди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Телеграм каналида хабар берилган. Маълум қилинишича, Умиджан Закирджанович Салимов «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди. Ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда автомобильсозликни барқарор ривожлантириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш, тармоқда ягона илмий-техника […]