Толибон ҳужумлари оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
Расмийларнинг Озод Европа-Озодлик радиосига билдиришича, 28 июнь куни кечқурун амалга оширилган ҳужумларда 6 полицячи бедарак йўқолган, яна 2 нафар полициячи яраланган.
Ҳужумлар учун масъулиятни Толибон гуруҳи ўз зиммасига олди.
Лоғар вилоятига қилинган иккита ҳужум оқибатида камида 11 одам ҳалок бўлди. Нангархор вилоятининг икки туманига Толибон қилган ҳужумда камида 5 полициячи ҳалок бўлган.