Тожикистон ва Қирғизистон чегара хизматлари расмийлари икки давлат чегарасида юз берган сўнгги ҳодиса, жумладан, қуролдан фойдаланиш ва чегарачиларга жисмоний зарар етказиши борасида текширув олиб бориш тӯғрисида келишувга эришган.
4 июнь куни Тожикистон ва Қирғизистон чегараси яқинидаги Боткент вилояти Лайлак туманидаги Максат қишлоғида икки давлат чегарачилари ўртасида зиддиятда осмонга ўқ отган тожик чегарачиларини қирғизистонлик чегарачилар ҳибсга олган эди.
Қирғизистон Давлат чегара хизматининг 7 июнь куни тарқатган баёнотида Тожикистон ва Қирғизистон чегара қӯшинлари раҳбарлари Боткендаги Лайлак туманидаги «Футбол майдони»да юз берган ҳодиса сабабларини муҳокама қилиб, икки давлат чегарасида тез-тез жанжал ва низо юз бериб туришидан ташвиш билдирган.