Пойтахтимизнинг Олмазор тумани ҳудудида тунгги вақтда ўтказилган мазкур тезкор тадбир давомида фуқаролар Ш.Б ҳамда П.Х. харидорга 8500 АҚШ долларини "қора бозор" курсида 8100 сўмдан ҳисоблаб, жами 68 млн. 850 минг сўмга сотишаётган вақтда қўлга олинди.
Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирда ашёвий далил сифатида олинган 8500 АҚШ доллари ушбу ҳолатга қонуний баҳо берилгунга қадар вақтинча сақловга олинди ҳамда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.