“Ўзбекистон ҳаво йўллари” “Ҳаж-2018” доирасида рейслар йўлга қўйилади
Ҳажга йўл оладиган ҳамюртларимиз "амалларни" бажариш учун Саудия Арабистони давлатининг Жидда шаҳрига Boeing-767 самолётлари билан сафар қилишади.
Бу йилги мавсумда 32 та рейс Тошкент-Мадина-Тошкент йўналишида қатновлар йўлга қўйилиши айтилмоқда. Ушбу рейслар орқали 7 минг 200 киши "Ҳаж"га боради.
Эслатиб ўтамиз, йўловчилар учун ушбу сафар давомида самолётларда барча қулай шароит яратиб берилади.