Ўзбекистонда энергетик ичимликларни ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилганлар маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин, деб ёзмоқда ЎзА. Айни пайтда Қонунчилик палатасидаги партия фракциялари ҳамда қўмиталарда муҳокама қилинаётган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасида ушбу таклиф илгари сурилмоқда. Шунингдек, қонун лойиҳасида шу турдаги ичимликлар рекламаси ва савдосини давлат ҳокимияти ва бошқаруви […]