АҚШ президенти мактаб ўқитувчилари ва ходимларига жиноятчиларнинг ҳужумидан ҳимояланиш учун яширин тарзда қурол олиб юришга рухсат беришни таклиф қилди, деб
ёзади Кун нашри.
АҚШда қурол айланмасини чеклаш ҳақида баҳслар Паркленд шаҳридаги мактабда отишма содир этилгандан кейин яна янги куч билан бошланди.
“Бунда ўқитувчининг ёнида яширин қурол бўлади. Улар махсус тайёргарликдан ўтадилар. Улар мактабда бўладилар ва бошқа қуролдан холи ҳудуд бўлмасди”, деб айтган Трамп мактаблар ўқитувчилари ва ўқувчилари билан учрашувда. Учрашувда отишма содир этилган мактаб вакиллари ҳам қатнашган.
Трамп жиноятчилар айнан шундай “қуролдан холи ҳудудлар”да одамларни ўққа тутиб ва уларга ҳеч ким жавобан ўқ отмаслигини тушунган ҳолда жиноятларни содир этишга ҳаракат қиладилар. У ўқитувчиларни қуроллантиришдан ташқари, мактабларга собиқ ҳарбийларни қўриқчилар қилиб олишни таклиф қилган.
Трамп, ҳужумлар ўртача 3 дақиқа содир этилиши, полицияга эса воқеа жойига етиб келиш учун 5-10 дақиқа талаб қилинишини эслатиб ўтди. Трамп “унинг таклифига кўпчилик қарши бўлишини, бироқ бошқаларга маъқул келишини” айтган.
Президент қурол сотиб олишга рухсатларни беришда текширув қоидаларини жиддий қатъийлаштиришга ваъда берди. Унинг айтишича, кейинги ҳафтада бир қатор штатлар вакиллари билан мактаблардаги хавфсизлик мавзуси муҳокама қилинмоқчи. “Биз энг жиддий, энг муҳим, наф берадиган таклифларни танлаб оламиз ва улар ишлаши учун барча ишни қиламиз”, деб айтган Трамп.
АҚШда қурол олиб юриш ҳуқуқи конституцияга иккинчи тузатма билан кафолатланган.
Ҳозирда судланганлик, руҳий касаллик мавжудлиги ва бошқа омиллар қурол сотиб олишда тўсқинлик қилиши мумкин, бироқ охирги оммавий қотилликларнинг кўрсатишича, бу тизим кўпинча панд бермоқда.
Трамп сайловолди кампанияси давомида қурол сотишни чеклашни қўллаб-қувватлаганди.