Добавить новость

«Мострансавто» завершило обслуживание фестиваля «Славянское подворье» в Подольске

В России показали, как будут выглядеть чайник и микроволновка в будущем

Эксперт рассказала о значимости строительства досуговых центров для столицы

Инвесторы отреставрируют пять исторических зданий



World News


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Нотариусда навбатда турмаслик учун нима қилиш керак?


Кундалик ҳаётимизда энг кўп ишимиз тушадиган давлат идораларидан бири бу — нотариал идора.

Ҳали ишончнома олиш, ҳали у ёки бу маълумотни нотариал тасдиқлатиш зарурати туғилади. Аммо улар кўрсатаётган хизматдан баъзан кўнглимиз тўлмайди. Нега? Бунинг жавоби турлича. Баъзан югур-югури кўп, баъзан эса узундан-узун навбат. Ҳарқалай, керакли пайтда ишимиз битмайди.

Шуни инобатга олиб, нотариуслар иш фаолияти юзасидан Адлия вазирлигига айрим саволлар билан мурожаат этдик. Уларга вазирлик масъул ходими Дониёр ЁҚУБОВ жавоб берди.

— 2018 йилдан бошлаб хусусий нотариуслар фаолияти тикланиши ҳақида маълумотлар чиққан эди. Бу қачон амалга ошади?

— Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 116-бандида нотариатнинг фаол бюджетдан ташқари моделига босқичма-босқич ўтиш ва уни фуқаролик-ҳуқуқий ҳамда хўжалик низоларини олдини олишга қаратилган институт сифатида янада ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

Давлат дастурининг мазкур банди ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан «Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда ҳукуматга киритилган.

— Хусусий нотариус иш бошлагач, фуқаро у орқали барча нотариал ҳаракатларни амалга ошириши мумкин бўладими ёки бундай нотариус фақат муайян хизматларни кўрсатадими?


— «Нотариат тўғрисида»ги қонуннинг 1-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасида нотариат қонунларда назарда тутилган нотариал ҳамда улар билан бевосита боғлиқ ҳуқуқий ва техник тусдаги ҳаракатлар нотариуслар томонидан амалга ошириш йўли билан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга даъват этилган ҳуқуқий институтдир. Шунга кўра, қонунда назарда тутилган барча турдаги нотариал ҳаракат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

— Маълумки, Тошкент шаҳрида доимий пропискаси бўлмаган фуқарога кўчмас мулк билан боғлиқ ҳар қандай нотариал ҳаракатларни амалга оширишга ҳуқуқ берадиган ишончнома берилмайди. Бу тартиб бекор қилиниши режалаштирилганми?

— Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 134-моддасига кўра, бир шахс (ишонч билдирувчи) иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ўз навбатида, ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.

«Нотариат тўғрисида»ги қонуннинг 47-моддасига мувофиқ, нотариус бир ёки бир неча шахс номидан бир ёки бир неча шахс номига ёзилган ишончномаларни тасдиқлайди. Шунингдек, ушбу қонуннинг 39-моддасига кўра, амалга оширилган нотариал ҳаракатни, уни кечиктириш ёки амалга оширишни рад этиш тўғрисидаги қарорни нотўғри деб ҳисоблаган манфаатдор шахс бу хусусда нотариал идора турган жойдаги судга шикоят қилишга ҳақли.

Шу билан бирга, нотариус нотариал ҳаракатни расмийлаштиришни ноқонуний рад этган тақдирда Адлия вазирлигининг «1-008» ишонч телефонига мурожаат қилиш мумкин.

— Сир эмаски, нотариус хизматидан фойдаланишда узундан-узун навбатлар юзага келади. Олдиндан бирор кун белгилаб, шу маҳал келиш талаб этилади. Нотариусга мурожаат этган фуқаро ўша куннинг ўзида унинг хизматидан фойдалана олиши учун айни пайтда нима ишлар қилинмоқда?

— «Давлат нотариал идораларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг (2014 йил 30 декабрь) 1-бандида жисмоний ва юридик шахслар бевосита келиб ёки телефон орқали, ёзма, ёхуд электрон шаклда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ўзи учун қулай ва аниқ вақтда нотариус томонидан қабул қилинишни сўраб мурожаат этиши мумкинлиги кўрсатилган.

Бундан ташқари, мазкур Низом талабларига кўра, нотариус қабул қилиши хусусидаги мурожаатлар «Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳақидаги мурожаатларни навбатма-навбат қайд этиш дафтари»га ёзиб борилади. Бу дафтарни нотариуснинг ёрдамчиси юритади. У келиб тушган ҳар бир мурожаатни навбат бўйича дафтарга киритади.

Сўнг, нотариуснинг иш куни ва вақтини ҳамда мурожаат қилувчи учун қулай пайтни инобатга олган ҳолда, нотариуснинг қабул куни ва соатини белгилаб, бу ҳақда мурожаат этувчини хабардор қилади. Мурожаат қилувчи белгиланган вақтда нотариус қабулида ҳозир бўлиши шарт. Белгиланган вақтдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.

— Баъзан нотариусга навбат масаласида эътироз билдирилса, у «Қаёққа борсанг, бор» дея қўпол муносабатда бўлиш ҳоллари ҳам учрайди. Шундай пайтда фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқини ким ҳимоя қилади? Кимга мурожаат этиш керак?

— Адлия вазирининг 2016 йил 30 мартдаги буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари тасдиқланган. Унга кўра, адлия органлари ва муассасалари ходимлари, шу жумладан, нотариуслар ўз хизмат вазифаларини виждонан, юксак касбий маҳорат даражасида бажаришга, умумэътироф этилган ахлоқ қоидаларига риоя этишга, юксак маънавий фазилатларга эга бўлишга, юриш-туриш, кийиниш ва муомалада ўз ҳамкасбларига ижобий томондан ўрнак бўлишга мажбур. У фуқаролар билан муносабатда сабр-тоқатли бўлиши, уларни ҳурмат қилиши шарт.

Агар нотариал идора ходимлари фуқаро билан қўпол муомалада бўлганлик ҳолатига дуч келинса, Адлия вазирлигининг «1-008» рақамли ишонч телефонига ёки бевосита марказий идоранинг ўзига мурожаат қилиш мумкин. Бундай ходимларга нисбатан қатъий чоралар кўрилади.

— Кўчмас мулк билан боғлиқ нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун бир нечта ҳужжатларни тўплаб, йиғиб келиш талаб этилади. Ҳозир ушбу жараённи тўлиқ нотариуснинг ўзидан битириш имкони яратилдими? Бу қанча вақт ичида амалга оширилади?

— Қонун ҳужжатларига мувофиқ, кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни тасдиқлашда жисмоний ва юридик шахслардан солиқлар, коммунал хизматлар (газ, иситиш тизими, иссиқ ва совуқ сув, электр энергияси) дан қарздорлик йўқлиги, кадастр хизматининг бино ва иншоотнинг тегишлилиги ҳақидаги маълумотларни тақдим этиши лозим. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги қарори билан солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги, бино ва иншоотнинг тегишлилиги ҳақидаги маълумотларни фуқаро қоғоз кўринишида йиғиш амалиётига чек қўйилди.

2017 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент шаҳри бўйича ушбу маълумотларни нотариуслар «Нотариус» ахборот тизими орқали электрон тартибда ўзлари олиши белгиланди. Бугунги кунда нотариал идораларда фуқаролар номидан электрон аризалар тўлдириш орқали ушбу маълумотлар 5 дақиқа ичида қўлга киритилади.

— Нотариус орқали ижара шартномасини тасдиқлаш учун ҳам бир қанча ҳужжат талаб қилинади. Бу эса, табиийки, кўп вақтни олади. Шу жараён фуқаро учун қулай бўлиши, уни янада соддалаштириш чоралари кўриляптими?

— Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (2010 йил 30 март) 136-бандига асосан, кўчмас мулк (уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ва бошқалар) ижарага берилишида ижара шартномасини нотариал тартибда тасдиқлашда нотариус қуйидагиларни талаб қилади:

— кўчмас мулк объектининг кадастр йиғмажилди;

— ижарага берилаётган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмида доимий прописка қилинган шахслар ҳақида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан берилган маълумотнома ёки уй дафтаридан кўчирма;

— мулкдорнинг ижарага берилаётган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмида доимий прописка қилинган вояга етган оила аъзоларининг (эри (хотини) ва уларнинг фарзандлари) розилиги.

— Нотариус билан боғлиқ ишини битирмоқчи бўлган киши аксарият ҳолларда биринчи мартадаёқ кўзлаган мақсадига эришмайди. Негаки, кўпинча ҳужжатларида камчилик топилади. Бу ҳолат бир неча бор қайтарилиши мумкин. Шуни инобатга олсак, нотариусларда аҳолига узлуксиз ҳуқуқий жиҳатдан ёрдам беришга ихтисослашган ходим бириктириш имкони борми?

— Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги қарори билан тасдиқланган Нотариал округда нотариуслар лавозимлари сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 8-бандига асосан, нотариуснинг ёрдамчиси ва нотариуснинг котиби лавозими, қоидага кўра, ҳар бир нотариус лавозимига 1 бирликдан (штатдан) жорий этилади.
Шаҳобиддин РАСУЛОВ
ёзиб олди.

Манба: od-press.uz

Читайте на 123ru.net


Новости 24/7 DirectAdvert - доход для вашего сайта



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России



Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city

Баллы «Миллиона призов» за выборы можно обменять на билеты в театр или музей

РЕН ТВ: режиссер "Гардемаринов" Светлана Дружинина госпитализирована в Москве

Мосгорсуд оставил под стражей курьершу, получившую деньги от Ларисы Долиной

Водителям мусоровозов Подмосковья напомнили о ПДД перед началом учебного года

Музыкальные новости

В компании «ЛокоТех-Сервис» выберут лучшего ремонтника

Дмитрий Дюжев сыграет Джо Байдена в новом сериале ТНТ и 1-2-3 Production

«Динамо» Москва — «Краснодар» — 0:1. Видеообзор матча

Ирина Горбачёва, Елизавета Боярская, Сабина Ахмедова и другие гости закрытия фестиваль «Короче»

Новости России

Жители Подмосковья стали участниками форума молодежных парламентов

Организовываем гендер-пати в Подмосковье. Что учесть, на чем сэкономить, где провести

Баллы «Миллиона призов» за выборы можно обменять на билеты в театр или музей

В Кремле заявили о готовности оказывать помощь задержанному во Франции Дурову

Экология в России и мире

Новые лица отелей Hilton на Сейшелах

Певец и музыкант Алекс Анохин: и тут, и там

10 секретов, которые психологи скрывают: узнайте, что они не хотят, чтобы вы знали!

Сколько раз способен укусить один и тот же комар?

Спорт в России и мире

У Сейбота Уайлда в конце матча с Рублевым начались судороги

Рублев пробился во второй раунд US Open

Последний в сезоне теннисный турнир Большого шлема стартует в Нью-Йорке

Россиянин Рублев уверенно победил бразильца Уайлда на старте US Open

Moscow.media

После ДТП с маршруткой в больнице остаются три пассажирки

Социальный фонд оказывает помощь эвакуированным жителям Курской области

Амбассадор фонда без кистей рук установил мировой рекорд в дисциплине стронгмен

"Калина" насмерть сбила пешехода











Топ новостей на этот час

Rss.plus






Недорогой Chevrolet узбекской сборки снова начали продавать в России

Жители Подмосковья стали участниками форума молодежных парламентов

Водителям мусоровозов Подмосковья напомнили о ПДД перед началом учебного года

"Ростов" обратился в ЭСК из-за неназначенного пенальти в игре с "Локомотивом"