Бугун Франция пойтахтида дзюдо бўйича Катта дубулға туркумига кирувчи мусобақанинг биринчи кун беллашувлари бўлиб
ўтмоқда. Қувонарлиси, ушбу кун ҳамюртларимиз учун омадли якунланадиган бўлди.
-60 килограмм вазн тоифасида татамига чиққан вакилимиз Шарофиддин Лутфуллаев мусобақанинг финалига йўл олди. Дастлаб кореялик Харим Лини мағлуб этган Шарофиддин кейинги даврада мезбонларнинг кучли полвонларидан бири Седрик Револни мағлуб этди. Ярим финалда бразилиялик Фелипе Пельм ҳам доғда қолдирилгач, финал эшиги очилди. Юртдошимиз олтин медаль учун кечадиган беллашувда япониялик Тору Шишиме билан рўбаро келади.
Шунингдек, бугун кураш олиб борган бошқа юртдошларимиз Сардор Нуруллаев (-66 кг) ва Ҳикматилла Тўраев (-73 кг) биринчи рақибларини мағлуб этишган бўлса-да, кейинги даврада мусобақа билан хайрлашишди.