CАМАРҚАНД. "Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтидан мурожаат қиляпмиз. Кеча деканатдагилар аҳвол яхшиланади дейишганди, аммо бугун ҳам cовуқда қунишиб ўтирибмиз. Совуқлиги етмагандай ўқув хонасида парта-стул ҳам етарли эмас. 13 кишига – 3 та парта!
Институт бош биносидаги барча хоналар шу аҳволда. Раҳбарият неча йилдан бери "Яқинда ремонт қилиб берамиз”, деб ваъда бериб келади. Ўқишга кирганимизда шу гап эди, мана, институтни битиряпмиз, ҳалиям эски ҳаммом, эски тос! Қоп-қоп ваъда беришади, натижадан эса дарак йўқ. Хуллас, қўйнимизни пуч ёнғоққа тўлдириб келишяпти. Озодлик ёритганидан кейин стипендия муаммомиз ижобий ҳал бўлган эди. Ажаб эмас, бу гал ҳам дардимизга қулоқ осиб, ўқиш учун рисоладагидай шароит яратиб беришса..."
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!