2017 йилда пойтахтда ўртача ойлик маоши 2 миллион 818 минг сўмни ташкил этган эди.
Бундан ташқари, ўтган йилда Тошкентда ўртача ойлик пенсия эса 692 минг сўмни ташкил этган.
Бу ҳақда 2012-2017 йилларда Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий натижалари ҳамда 2018 йил режа кўрсаткичларида келтирилган.
Дастлабки прогнозларга кўра, жорий йилда ўртача ойлик маош 3 миллион 96 минг сўмга етказилади, ўртача пенсиялар миқдори 805 минг сўмдан ошади.
ЎзАнинг хабарига кўра, ҳужжатда қайд этилишича, ойлик маошлари ҳажми 2012 йилдан бери уч баробар, пенсиялар икк бараварга ошган.