Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига аэропорт орқали кириб келган барча муҳожирлар суғурта полисини олишга мажбурланаяпти. Бу хабарга етказган Озодлик мухлисларидан бири суғурта полисини олиш мажбурий эканлиги-эмаслиги тўғрисида савол қўйди. Мутахассислар эса Россияга кириб келишда мигрантларга тиббий суғурта полиси зарур эмаслигини исботлаб кўрди.