Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан, Пўлатов Баҳодир Бахтиёрович Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Бахтиёрович аввал Тошкент шаҳар Яккасарой тумани, Шайхонтоҳур тумани прокурори лавозимларида фаолият олиб борган.
Кейинчалик Фарғона вилоятида фаолиятини давом эттириб, 2017 йилда ҳозирда Бош прокурор ўринбосари бўлиб ишлаётган, адлия катта маслаҳатчиси Самадов Салом Исматовичнинг ўрнига Қашқадарё вилояти прокурори лавозимида иш бошлаган эди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан, Юсупов Ботир Эрмаматович Пўлатов Баҳодир Бахтиёрович ўрнига Қашқадарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Юсупов Ботир Эрмаматович бугунга қадар Самарқанд вилояти прокуратураси тизимларида турли лавозимларда ишлаган. Жумладан, у 2017 йилда Самарқанд тумани прокурори сифатида фаолият юритган.