15 январь куни Ўзбекистон президент матбуот хизмати томонидан ташкиллаштирилган туризм ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов "Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш истиқболлари ва уни мамлакат иқтисодиётига аҳамияти" мавзусида ҳисобот берди,
Янги 2018 йил бошлаб Ўзбекистон президенти матбуот хизмати томонидан давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак" деган ғояси асосида давлат ва жамият ҳаётига оид муҳим ва долзарб масала бўйича тизимли равишда брифинг ва матбуот анжуманлари ўтказиб бориш йўлга қўйилди.
Тасдиқланган режага мувофиқ, матбуот анжуманига Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов таклиф этилди.
"Туризм соҳасида улкан имкониятларга эга, хусусан мамлакатда жами 7300 тадан ортиқ маданий мерос объектлари, шу жумладан 4300 тадан ортиқ археологик объектлар, 2000 дан ортиқ архитектура объектлари мавжуд. Улардан 500 тадан ортиқ туристлар ташрифи учун шароит ташкил қилинган ҳамда туризм йўналишига киритилган. 8 та қуриқланадиган ҳудуд, 3 та миллий табиат боғлари, 6 та табиат ёдгорликлари, 11 та давлат буюртмахоналари мавжуд", — деб таъкидлади қўмита раиси Азиз Абдуҳакимов.
Абдуҳакимов сўзларига кўра кўра, туризм соҳасида қонунчилик асосини мустаҳкамлаш соҳадаги муносабатлар ҳуқуқий тартибга солиш такомиллаштириш доирасида ўтган давр мобайнида Ўзбекистон янги таҳридаги туризм тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳамда 30 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилган бўлиб, ундан 22 таси қабул қилинди ва ҳозирги кунда амалга оширилмоқда.
"Амалга оширилган амалий чора-тадбирларнинг натижаси улароқ 2017 йилда республикага ташриф буюрадиган туристлар сони 2 млн 520 минг нафардан ортиғини ташкил этди ва 2016 йилга нисбатан 44,3 % ошган. Мамлакатга ташриф буюрадиган туристларнинг 2 млн 150 минг ортиғи бу қўшни Марказий Осиё мамлакатлари, шу жумладан Қозоғистондан — 1,7 млн киши, Россия ва бошқа МДҲ давлатларидан — 150 минг киши, узоқ узоқ хорижий мамлакатлар — 220 минг нафар фуқаролари ташкил этди", — деб таъкидлади Азиз Абдуҳакимов.