Фарғона, Андижон, Наманган ва Тошкент вилоятларида 15 январдан аналог телеканаллар эфири тўлиқ тўхтатилди ва рақамли телевидения фаолияти бошланди.
Вазирлар Маҳкамаси 2018 йилда аналог телеэшиттиришларни босқичма-босқич тўхтатиб, рақамли телекўрсатувга ўтиш юзасидан 2017 йилнинг 17 июлда “Рақамли телеэшиттиришларга ўтиш ва ер усти аналог телеэшиттиришларни тўхтатишга доир амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни қабул қилган эди.
Мазкур қарорга мувофиқ 15 апрелдан Сирдарё вилоятида, 15 майдан Жиззах вилоятида, 1 июндан Самарқанд вилоятида , 15 июндан Бухоро ва Навоий вилоятида, 1 июлдан Хоразм вилоятида, 15 июлдан Тошкент шаҳрида, 10 сентябрдан Қорақалпоғистонда, 5 ноябрдан Сурхондарё вилоятида, 5 декабрдан Қашқадарё вилоятида рақамли телевидения фаолияти бошланади.