Бишкекда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар кўргазмаси бўлиб ўтади
Тадбир Қирғизистон Иқтисодиёт вазирлиги қошидаги Инвестицияларни жалб қилиш ва ҳимоялаш агентлиги томонидан уюштирилмоқда.
Расмий маълумотда айтилишича, кўргазмада RAVON бернди остида ишлаб чиқарилаётган енгил автомашиналар ва ISUZU русумидаги автобуслар намойиш этилади.
Қирғизистон ҳукумати мазкур автомобилларни мамлакат ҳудудида йиғиш ва сотувга чиқаришнни режалаштирмоқда.
Кўргазмада шоу дастур ва конкурслар ўтказилиши режалаштирилган. Конкурс ғолибларига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомашиналардан бири совға қилиниши айтилмоқда.