Ушбу ҳақда бугун “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Марказий аппарати йиғилишида эълон қилинди.
Одилжон Абдуқаҳҳоров меҳнат фаолиятини собиқ “Камолот” ЁИҲ Наманган вилоят бўлими кенгашида бошлаган бўлиб, кейинчалик “Камолот” ЁИҲ марказий кенгаши аппаратининг бир қанча масъул лавозимларида фаолият юритган. 2012 йилдан “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси (собиқ “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси) Кадрлар бўлими бошлиғи, Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш бўлими бошлиғи, 2017 йилнинг октябрь ойидан эса “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директор вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида фаолият юритиб келган.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.Сайфуллаев иштирок этди.