2020 йилда Миграция агентлиги орқали хорижга чиқиб кетган фуқаролар сони маълум қилинди
Шундан:
- 7876 нафари Россия Федерациясига;
- 1419 нафари Қозоғистон Республикасига;
- 242 нафари Жанубий Кореяга;
- 13 нафари БААга ва ҳ.к.
Қайд этилишча, ташқи меҳнат бозоридаги 265 та йирик иш берувчилар ва рекрутинг агентликлари билан музокаралар ўтказилиб, уларнинг 88 таси билан келишувларга эришилди.
Музокаралар натижасида эса хориж меҳнат бозоридаги 141 та корхона ва ташкилотларда 67 124 та бўш иш ўринлари аниқланди.
Бундан ташқари Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Новосибирск, Екатеринбург, Самара ва Уфа шаҳарларида ваколатхоналари ўз фаолиятини бошлади.