Тоттенхэм Трой Перроттни қайтаришни хоҳламоқда
"Тоттенхэм" Трой Перроттни қайта сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда. У ушбу клуб тизимида 2017 йилдан 2024 йилгача бўлган даврда фаолият олиб борган.
Англия клуби футболчи учун 35 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Ёдга олиш жоиз, 1,5 йил аввал "Тоттенхэм" Перроттни 4 миллион еврога "АЗ Алкмаар"га сотган, бироқ трансфер шартларига кўра 20% ҳуқуқни ўзида сақлаб қолган эди.
Ҳозирда Перротт ажойиб мавсумни ўтказмоқда. У барча мусобақаларда 19 ўйинда майдонга тушиб, рақиб дарвозасига 15 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Футболчининг голланд клубидаги шартномаси 2029 йилга қадар амал қилади.