Ливерпул уч голлик устунликни бой берди
Биринчи бўлимда "Ливерпул" ўйинчиси Кёртис Жонс чап қанотдан марказга ўтиб, узоқ масофадан кучли зарба йўллади, аммо тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Иккинчи бўлимнинг 48-дақиқасида "Лидс" ҳимоячиси хатога йўл қўйиб, тўпни нотўғри узатди.
Бу вазиятдан "Ливерпул" ҳужумчиси Уго Экитике унумли фойдаланди ва дарвозани ишғол қилди — 0:1. Орадан икки дақиқа ўтиб, Конор Бредлинг узатмаси орқали яна Экитике ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди.
Ўйиннинг 73-дақиқасида "Лидс" тезкор ҳужум уюштирди ва Ибраима Конате жарима майдончасида қўполлик қилгани учун пеналти белгиланди. Доминик Калверт-Люин 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширди — 1:2.
Орадан икки дақиқа ўтиб, Антон Стах "Лидс" сафидан ҳисобни тенглаштирди — 2:2. 80-дақиқада Доминик Собослаи "Ливерпул"ни яна олдинга олиб чиқди — 2:3.
Аммо 90-дақиқада "Лидс" футболчиси Ао Танака бурчак зарбасидан берилган узатмадан сўнг тўпни дарвозага йўллади ва ҳисобни яна тенглаштирди — 3:3. Натижада "Ливерпул" турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди, "Лидс" эса охирдан тўртинчи поғонани банд этди.