"Астон Вилла" 100 йиллик рекордни янгилади
"Астон Вилла" Англия Премьер-лигасининг янги мавсумини жуда омадли бошлай олмади. Дастлабки бешта тур давомида жамоа ғалаба қозона олмади.
Аммо олтинчи турда "Фулҳэм" устидан қозонилган ғалаба жамоага куч бағишлади ва "Астон Вилла" кейинги ўйинларда юқори натижалар кўрсатди. Олтинчидан ўн бешинчи тургача бўлган ўйинларда жамоа тўққизта ғалабани қўлга киритди, жумладан, шанба куни Лондоннинг "Арсенал" жамоасини 2:1 ҳисобига мағлуб этди.
"Астон Вилла"нинг Англия Премьер-лигасидаги бундай серияси охирги бор 1919 йил декабр ойида кузатилган эди. Кейинги ўйинда "Астон Вилла" 14 декабр, якшанба куни Лондоннинг "Вест Ҳэм" клуби билан куч синашади.