Агар мен АҚШ президенти бўлганимда, Украинадаги можаролар юз бермасди
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг фикрича, Россия етакчиси Владимир Путин Украина атрофидаги вазиятда Америка раҳбариятидан донороқ бўлиб чиқди ва Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Жо Байденни «калтаклади». У бу фикрни шанба куни АҚШ Консерватив доиралари конференциясида сўзлаган нутқида билдирди.
«Бу нафақат Путиннинг ақлли эканлигини, балки бизнинг раҳбарларимиз аҳмоқ, жуда аҳмоқ эканлигини билдиради», – деди Трамп. У, шунингдек, агар президентлик лавозимида қолганида Украина бўйича можаронинг олдини олиши аниқ эканлигини таъкидлади.
РБК