Anonymous хакерлари Россия ҳарбий алоқа частотасини бузиб, Украина мадҳиясини қўйиб юборди
Anonymous хакерлар РФ ҳарбий алоқа частотасини бузиб, Украина мадҳияси қўйиб юборди. Бу ҳақда хакерлик тармоғи Твиттерда маълум қилди.
“Ҳозиргина «пистирма» ҳақида гапирган Россия қўшинлари энди Украина мадҳиясини эшитмоқда. Улар мулоқот қила олмасалар, ўз ҳаракатларини мувофиқлаштира олмайди”, – дейилади хабарда.
Аудиоёзувда суҳбатлар Украина мадҳияси садолари остида қандай бўғилиб қолганини эшитишингиз мумкин.