Айни кунларда Қашқадарёда қовун маҳсулотлари пишиб етилиб, чет давлатларига экспорт учун юкланиб жўнатилмоқда. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди. Қайд этилишича, куни-кеча Миришкор туманида жойлашган “Умарқулов Абдухолиқжон” фермер хўжалиги томонидан экологик тоза қовунлар Россия Федерациясига экспорт қилинди. “15 гектар майдонга ҳосил эккан ушбу фермер хўжалиги томонидан бугунга қадар оғирлиги 17 тонна 885 килограмм бўлган, қиймати қарийб 18 минг АҚШ долларлик қовунлар экспорти амалга оширилди. Маҳсулотларни экспортга чиқаришда божхона ходимлари томонидан карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда божхона расмийлаштирувини соддалаштирилган тартибда қисқа фурсатларда амалга оширилмоқда. Бу, ўз навбатида, чет давлатига йўл олган маҳсулотларнинг сифатини сақлаш ҳамда манзилга тезкор етиб боришларини таъминламоқда”, - дейилади ДБҚ хабарида.