Скотт Мактоминей билан шартномани узайтириш ишлари кетмоқда
Италиялик таниқли журналист Николо Скира шотландиялик ярим ҳимоячи Скотт Мактоминей атрофидаги вазиятга тўхталди. Унинг айтишича, «Наполи» футболчининг ўйинидан жуда мамнун ва у билан келишув муддатини узайтириш бўйича иш олиб бормоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Скиранинг таъкидлашича, икки томон ҳам шартномани узайтиришни истайди ва буни яширмаяпти. Музокаралар жараёни қизғин паллада, неаполликлар эса Мактоминейни жамоа учун жуда муҳим фигурага айланган футболчи деб ҳисоблайди: у индивидуал кўрсаткичлари билан майдонда фарқ ярата олади.
Эслатиб ўтамиз, футболчи 2024 йилдан бери Италияда тўп сурмоқда, бироқ унинг ҳуқуқлари ҳануз «Манчестер Юнайтед»га тегишли.