«Бавария» Олисени ёзда ҳеч қандай шартда сотмайди
Мюнхеннинг «Бавария» клубида яхши мавсум ўтказаётган Майкл Олисе бўйича Англия Олий лигасининг айрим гигантлари, жумладан «Ливерпул» билан боғлиқ гап-сўзлар вақти-вақти билан янграяпти. Бироқ The Touchline хабарига кўра, немис гранд клуби яқин ёзда вингер билан хайрлашишни мутлақо кўзламаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Олисенинг ўзи ҳам бу позициядан норози эмас: француз футболчи «Бавария»да ўзини бахтли ҳис қилмоқда ва айнан Мюнхенда энг юқори чўққисига чиқаётганини сезмоқда.
Маълумот учун, Майкл Олисе 2024 йил июлида «Кристал Пэлас»дан «Бавария»га ўтганди. Шундан буён у 89 ўйинда майдонга тушиб, 33 та гол урди ва ҳамкорларига 48 та голли узатма муаллифи бўлди.