Афғонистон пойтахти Кобул шаҳри марказида 11 декабрь куни содир бўлган портлаш оқибатида “Толибон” ҳаракати (қатор давлатларда террор ташкилоти деб тан олинган) томонидан шакллантирилган ҳукуматнинг қочқинлар ишлари бўйича вазири вазифасини бажанувчи Халил Ҳаққоний ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press ва Reuters агентликлари хабар қилишди.
Қочқинлар ишлари бўйича вазирлик биносидаги портлашни худкуш террорчи амалга оширган. У ерда Ҳаққоний билан биргаликда яна олти киши қурбон бўлган....