Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган ва уларни уйи билан бирга ёқиб юборган 29 ёшли эркакни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Жазо махсус тартибли колонияда ўталиши белгиланди.
Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов қайдича, 1995 йилда Наманган вилоятида туғилган З. С. Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97 (қасддан одам ўлдириш), 118 (номусга тегиш), 134 (қабрни таҳқирлаш), 164 (босқинчилик) ва 173 (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш)...