Тбилиси шаҳар суди прокуратуранинг Azel.TV ютуб-канали ва мустақил хабар агентлиги раҳбари Афган Садиговни Озарбайжонга экстрадиция қилишга оид илтимосномасини қаноатлантирди. Бу ҳақда “Кавказский узел” нашри хабар қилди.
Садиговнинг адвокатлари саккиз кун ичида шаҳар суди қарори устидан Грузия Олий судига шикоят қилишлари мумкин.
Афган Садигов 2024 йилнинг 4 август куни Тбилисида қўлга олинган. Журналист ўзининг ҳибсга олинишига норозилик ўлароқ 20 сентябрь куни очлик эълон қилган. У...