2024 йил бошидан буён Ўзбекистон бўйлаб газ билан боғлиқ 74 та бахтсиз ҳодиса қайд этилган. Бу ҳақда 27 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган брифингда "Ҳудудгазтаъминот" акциядорлик жамияти бошқарма бошлиғи Абдусаттор Қаюмов маълум қилди.
Мулозимга кўра, “фуқароларнинг ис газининг хавф эканини тўла-тўкис ҳис этмасликлари, газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига амал қилмасликлари натижасида” юзага келган мазкур нохуш ҳодисаларда 82 нафар одам қурбон бўлган, 80 дан зиёд киши эса турли...