Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Толибон ҳукуматининг мамлакат олийгоҳларига қабул квотасиниоширганини олқишлади.
“Афғонистон муваққат ҳукуматининг афғон университетларидаги стундентлар квотасини деярли 70 фоизга, 2021 йилдаги 68000 дан 2022 йилда 115000 га ошириш қарорини олқишлайман. Умид қиламанки, қизларга ҳам олийгоҳларда ўқиш учун тенг ўрин берилади”, деб ёзди Норов.
TKG нашрининг ёзишича, Афғонистонда 6 октябрда олийгоҳларга кириш имтихонлари бўлиб ўтади. Унда 12-синфни тамомлаган 160 минг мактаб битирувчиси қатнашади. Улардан юз минг нафари олийгоҳларга қабул қилинади
Афғонистонда Толибон ҳокимиятни босиб олган 2021 йилнинг 15 августидан сўнг қизларнинг таълим олишига турли чекловлар қўйила бошланди. Халқаро ҳамжамият Толибонни қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва кафолатлашга чақирди.
Толибон ҳукумати жорий йилда гўёки қизларнинг олийгоҳларга киришига қўйилган чекловлар олиб ташланганини иддао қилмоқда.
30 сентябрь куни Кобулнинг асосан шиа хазоралар яшайдиган мавзесида худкушарказида ўзини портлатгани оқибатида 53 киши хҳалок бўлганди, улардан 46 нафари олийгоҳга синов имтихонидан ўтган қизлардир.