Жорий йилнинг 8 ойи давомида “Жиззах” ТИФ божхона постида жами 3 миллион 244 минг АҚШ доллари қийматидаги 1909 тонна ковул экспортга расмийлаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси маълумот тарқатди.
Қўмита қайдича, Жиззах вилояти ҳудудида ҳозирги кунда 12 та экспортёр корхона ковул экспорти билан шуғулланиб келмоқда.
Ковул асосан Ғаллаорол, Зомин ва Шароф Рашидов туманларидаги ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан асосан Туркия ва Испанияга экспорт қилинган.
Ковулдан фармацевтика, озиқ-овқат саноати ва халқ табобатида кенг фойдаланилади.