Қарор билан сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти тўхтатилади. 65 ёшдан ошган шахсларга уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.
Аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиш занжирини узиш мақсадида Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 13 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида қўшимча равишда қуйидаги карантин чекловлари киритилди:
- сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти тўхтатилади;
- маҳаллий (ички) авиақатновлар ва темир йўл қатнови тўхтатилади;
- 65 ёшдан ошган шахсларга "ўзини ўзи яккалаш" ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.