Жаҳон миқёсида 12,3 миллиондан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси аниқланган, 557 мингдан зиёд одам вафот этди, 7,2 миллион нафар бемор соғайди.
АҚШ юқумли касалликлар бўйича эксперти ва ҳукумат маслаҳатчиси доктор Энтони Фаучининг айтишича, баъзи штатларда карантин чекловлари эрта бекор қилинди, шу сабабли энди инфекция авж олишига дуч келишди.
Буюк Британияга 60 дан ортиқ мамлакатдан келган сайёҳлар жума кунидан бошлаб 2 ҳафта муддатда изоляцияланиши шарт эмас.
Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги баъзи Хитой оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган Қозоғистонда коронавирусдан кўра ҳалокатли номаълум пневмония ҳолатлари ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини расман маълум қилди.
Массачусетс технология институти олими томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, жорий йилнинг августига қадар пандемия сабабли 15 000 га яқин америкалик вафот этиши мумкин.
Гонконг расмийлари Covid-19 инфекциясидан зараланиш ҳолатларининг янги эпидемиясидан сўнг, душанбадан барча мактаблар қайта ёпилишини маълум қилди.
Боливия президенти вазифасини бажарувчи Жанин Аньес коронавирус юқтирди. Аввалроқ, Бразилия президенти ҳам Covid-19 натижаси мусбат чиққанлигини маълум қилган эди.
Африка тараққиёт банкининг маълумотларига кўра, пандемия яна 49 миллион африкаликнинг ўта қашшоқлашишига сабаб бўлиши мумкин. Шундай қилиб, 2020 йилда ўта қашшоқликда яшайдиган одамларнинг умумий сони 453,4 миллион кишидан ошиш эҳтимоли мавжуд.