* * *
Беш яшар болакай отасидан сўради:
— Дада, сиз қуёндан қўрқасизми?
— Йўқ, албатта. Бу гапни қаердан олдинг?
— Унда нега овга кетаётиб ҳар сафар ўзингиз билан милтиқ, ит олволасиз?
* * *
Она қизидан сўради:
— Ростданам ҳомиладормисан, қизим?
— Ҳа, врач шундай деди.
— Кимдан ҳомиладор бўлибсан, аҳмоқ қиз?
— Билмадим, врач бунисини айтмади.
* * *
Жуҳуд дўстидан сўради:
— Оғайни, касалмисан дейман?
— Йўқ.
— Унда нега қаторасига дори ичяпсан?
— Сақланиш муддати тугаб қоляпти экан. Увол бўлмасин дейман-да.
* * *
— Ҳаво совиб кетса, чукча қандай йўл тутади?
— Қора уйининг эшигини ёпади-да, шам олдига келиб ўтиради.
— Ҳаво ҳаддан зиёд совиб кетса-чи?
— Шамни ёқиб қўяди.
* * *
— Вей, нега газетани қирқяпсан?
— Хотини чўнтагини ковлайдиган эркакнинг ажрашиб кетгани ҳақида яхши хабар бор экан.
— Нима қиласан уни?
— Чўнтагимга солиб қўяман.
* * *
Америкалик киноюлдуз дугонасига деди:
— Ишонасанми, Гаррига турмушга чиқишни маълум муддатга қолдириб турмоқчиман.
— Нимага?
— Фредга турмушга чиқяпман.
* * *
Қоронғи ва кимсасиз кўчада эркак бошқа бир эркакнинг йўлини тўсиб сўради:
— Айтолмайсизми, шу яқин орада милиция ходимини кўрмадингизми?
— Йўқ.
— Унда пальтони еч, овсар!
* * *
Ўқув йили охири. Бешинчи синфда ўқийдиган бола уйга келди-да, отасига деди:
— Отажон, сиз бахтлисиз! Жудаям бахтлисиз!
— Нега мен бахтли бўларканман, ўғлим?
— Келаси ўқув йилида китоблар сотиб олмайдиган бўлдингиз. Мени бешинчи синфда қолдиришди.