Германиядаги Focus журнали германиялик нео-фашистлар рус ультрамиллатчи гуруҳи билан ҳамкорликда Санкт-Петербургда ҳарбий машқлар ўтётгани ҳақда хабар қилди.
Журналда Германия разведкасидаги манбаларига таянган ҳолда ўнг қанот «Миллий демократик партия»нинг ёшлари бўлими ҳамда «Учинчи йўл» нео-фашист гуруҳи «Россия империал ҳаракати» лагерида ҳарбий тайёргарликдан ўтгани таъкидланади.
Апрель ойида АҚШ «Россия империал ҳаракати»ни ва унинг уч етакчисини террорчилар дея белгилаган эди.
Focus ҳисоботига кўра, нео-фашистлар «Партизан» деб номланувчи лагерда қурол-аслаҳа, портловчи моддалар ҳамда қўл кураш бўйича тайёргарликдан ўтган.
Германия расмийлари бу машқлардан хабардор эканликларини, аммо экстремистлар Германиядан хорижга саёҳат қилишига қонунан тўсқинлик қила олишмаганини изҳор қилишган.
Focus ҳисоботида ёзилишича, Германия разведкаси Россия президенти Владимир Путин оқ танли экстремистлар фаолиятидан хабардор, деб ишонади.