Добавить новость


World News


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «СУЛАЙМОННИНГ ОЛТИНЧИ ЎҒЛИ ЖАҲОНГИР СЕРИАЛДА ВА РЕАЛ ҲАЁТДА…»

Усмонийлар империясининг 10- султони Сулаймон Қонунийнинг ҳаётига бағишланган «Муҳташам юз йил» сериалида Жаҳонгир исмли йигит ҳам намойиш этилган. У Султон Сулаймоннинг Хуррамдан туғилган кенжа шаҳзодаси эди. Жаҳонгир 1531 йили дунёга келган. Афсуски, шаҳзода жисмонан нуқсон билан туғилди. Унинг белдан юқори қисмида ўркач ўсиб чиққан. Ёши улғайгани сари чидаб бўлмас даражада кучли оғриқ берарди. Шу сабабли Жаҳонгир опиум ёрдамида бу оғриқларни енгишга мажбур эди. Аммо сериалда Жаҳонгирнинг реал ҳаёти акс эттирилмаган. У хаста ҳолда отаси билан навбатдаги юришлардан бирига боради ва ўша ерда Мустафонинг қатл этилишига чидай олмаслиги оқибатида касали кучайиб оламдан ўтади. Лекин реал ҳаёти бошқача кечганди.

Айтишларича, Жаҳонгир «бел дизрафизми» хасталигига йўлиққан. Бу хасталикни ўрта аср тугул, ҳозирги кунда ҳам даволай олишмайди.

Жаҳонгир хасталиги туфайли қалбан ўксирди. Аммо ақлий жиҳатдан жуда юқори даражада бўлган. Дунёқараши бўйича унча-мунча олимни баҳсда мот қилишга қодир эди. Акаларини жуда яхши кўрарди. Айниқса, Сулаймоннинг тўнғич ўғли Мустафога жуда боғланиб қолганди.

Хўш, отаси Сулаймон билан Жаҳонгирнинг муносабатлари қандай эди?

Маълумки, султон Сулаймон асосан юришларда бўлар, жанг-у жадал, янги-янги ҳудудларни босиб олиш билан андармон эди. Навбатдаги юришдан қайтгач, уни етти ёшли болакай қарши олганини кўрди-ю, ҳайратдан тош қотди. Ахир, у чақалоқлигида урушга кетганди-да.

Жаҳонгирнинг қобилиятини кўриб султон фахрланди. Унинг келажаги порлоқ бўлишига сира шубҳаси қолмади. Касалига эса зимдан алам билан боқарди-ю, лекин сездирмасди.

Кунларнинг бирида султон Сулаймон унга Алеппони ҳадя этди.

Жаҳонгир Алеппога кўчиб ўтди ва шаҳарни обод қилишга киришди. Айниқса, иқтисод, молия масаласини аъло даражада ҳал этарди. Ўзининг меҳрибонлиги, адолатли ҳукмдорлиги боис Жаҳонгир тез орада Алеппо аҳолисининг суюклисига айланди. Аммо оила қуриш, фарзанд кўриш унга насиб этмади. Ёнида соҳибжамолдан ҳам соҳибжамолроқ канизаги бор эди. Лекин у ҳам бу масалада Жаҳонгирга ёрдам бера олмади.

Надоматлар бўлсинки, Жаҳонгир 22 ёшга етганда касали кучайгандан кучайди. Бунга фавқулодда суюкли акаси Мустафонинг қатл этилиши қўшилиб, Жаҳонгир оғир аҳволда қолди. Мустафо қатл этилгандан кейин бир неча ҳафта ўтиб, 1553 йил ноябрида Жаҳонгир ўз резиденциясида оламдан ўтди. Жаҳонгирни марҳум акаси Мехмеднинг ёнига, «Шаҳзода Мехмед» мачитига дафн этишди.

Шу ўринда бир ҳақиқатни айтиб ўтиш жоиз. Жаҳонгир сериалда палаткада ўлим топиши тасвирланган. Реал ҳаётда эса у ўзининг резиденциясида ўлимга юз тутган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media










Топ новостей на этот час

Rss.plus